21 Август 2020 йил
601
Одам ташиш қоидасини бузган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди
Интернет ижтимоий тармоқларида Қўқон шаҳрида юк автомобили йўловчиларни олиб юрганлигини акс эттирувчи видеолавҳа тарқалди. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқарамаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу автотранспорт воситаси Қўқон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУКга қарашли эканлиги аниқланди.
Йўл ҳаракати қоидаларининг 156-бандини бузиб, одам ташишга мослаштирилмаган юк автомобилларининг юкхонасида йўловчи ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўловчи ташишда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Сиз уларнинг ҳаёти учун жавобгарсиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати