Наврўз байрами арафасида Фарғона вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар учун юртимизнинг кўҳна шаҳарларига саёҳат ташкил этилди
Вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ҳамда касаба уюшмаси ташаббуси билан йўлга қўйилган саёҳат давомида фарғоналик ички ишлар органлари ходимлари Хива ва Урганч шаҳридаги тарихий қадамжо ҳамда кўҳна обидаларни зиёрат қилишади.
3 кун давом этган саёҳат давомида юрт посбонлари ушбу тарихий шаҳарлардаги музейларга ҳам бориб, тарих саҳифаларидан ҳикоя қилувчи асори-атиқалар билан яқиндан танишмоқдалар. Бу, албатта, ходимларга минг йилликларга бориб қадалувчи шонли ўтмишимиз ҳақида янада тўлароқ тасаввур хосил қилиш, билимларини ошириш ва маънавий ҳордиқ олиш имкониятини яратмоқда.
Албатта, туну-кун халқ тинчлиги ва хотиржамлиги йўлида мардонавор хизмат қилаётган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш, кези келганда, маданий ҳордиқ олишлари учун шарт-шароит яратиш – бу хизмат сифати ҳамда самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлади.
Фарғоналик соҳа ходимлари ҳам Хива ва Урганч шаҳарларидан ана шундай бой таассурот ва ишчан кайфиятда қайтиб келишларига ишонамиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати