6 Май 2021 йил 457

Фарғона вилояти ҳудудида гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

2021 йил 23 апрель куни соат 7:00 да Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон тумани “Қайнар” маҳалласида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро Р.Книнг яшаш хонадони ховлисининг четидаги мевали дарахтларнинг тагида жами 22 туп, бўйи тахминан 7-12 см.  бўлган яшил рангли, ўзига хос ҳидли “Кўкнор” ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар парвариш қилиб етиштириб келинаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида фуқаро Р.Книнг яшаш хонадонидан олинган ўсимлик «Опийли кўкнор ўсимлиги» деб аталувчи гиёҳвандлик ўсимликлар туркумига киришлиги кўрсатилган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро К.Рга нисбатан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шу куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон тумани “Қораёзбобо” маҳалласида яшовчи 1972 й.т., фуқаро М.Тнинг яшаш хонадонининг томорқасидаги картошка экинлари орасида  жами 10 туп, бўйи тахминан 10-15 см. бўлган яшил рангли, ўзига хос ҳидли “Наша” ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар парвариш қилиб етиштириб келинаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида фуқаро М.Тнинг яшаш хонадонидан олинган ўсимлик «Марихуана ўсимлиги» деб аталувчи, гиёҳвандлик ўсимликлар туркумига киришлиги кўрсатилган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро М.Тга нисбатан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

30 апрель куни Қува тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қува тумани “Тошховуз” маҳалласида яшовчи, 1976 й.т. фуқаро М.Фнинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганида, хонадони қўшимча хонасидаги оқ рангли бозор сумкада, яшил рангли, ўткир ҳидли “наша” гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, М.Фнинг хонадонидан олинган модданинг соф вазни 36.45  грамм “Каннабис” гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

Text to speech