24 Октябр 2022 йил 368

Меҳмонни телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Янги обод кўчасида яшовчи фуқаро А.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 октябрь куни таниши Т.Б меҳмонга келган вақтида номаълум шахс Т.Б.га тегишли “Samsung С-7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech