8 Июн 2020 йил 356

Марғилонда “заҳри қотил” ўсимликларни етиштираётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. 30 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Марғилоний кўчасида яшовчи М.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп “каннабис” ва 12 туп “кўкнори” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далиллий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради.

Тақиқланган экинларни экманг, уларни етиштирманг, ёввойи ҳолда чиққан бундай экинларни йўқ қилинг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech