2 Май 2020 йил 414

Марғилонда “Volkswagen” пиёдани уриб юборди

Марғилон шаҳри. 30 апрель куни Б.М. бошқарувидаги “Volkswagen transporter” русумли юк автомашинасини Б.Марғилоний кўчасида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.С.ни уриб юбориши оқибатида Р.С. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл қоидаси - умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

  

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech