Марғилон шаҳри. 2020 йил 06 апрель кунидан 07 апрель кунига ўтар кечаси Ю.Д. Зухро кўчасида яшовчи У.Т.ни яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган, нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Д.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: