Марғилонда танишини телефонни сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 02 август куни фуқаро А.Н. М.А.нинг ишончига кириб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J6” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати