4 Май 2020 йил
444
Марғилонда таъқиқланган экинларни парвариш қилаётган шахс аниқланди
Марғилон шаҳри. 28 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғ.Т.га тегишли бўлган, Б.Марғилоний кўчасида жойлашган чойхона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чойхона томорқасида 216 туп кўкнори ўсимлиги парвариш қилиб келинаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати