7 Май 2020 йил 379

Марғилонда тақиқланган экинларни етиштираётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. 04 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Роҳат маҳалласида яшовчи Д.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовли саҳнасидаги гул тувакда, гулзор ичида ҳамда томорқасида 110 туп “кўкнори” ва 15 туп “наша” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши, юқоридаги жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

 

                                          Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech