25 Май 2020 йил
449
Марғилонда “оғу” етиштираётган шахс қўлга тушди
Марғилон шаҳри. 18 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ипак йўли маҳалласи ҳудудида яшовчи М.Б.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 55 туп “Каннабис” ва 194 туп “Кўкнори” гиёҳванд ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати