7 Май 2020 йил 427

Марғилонда кимёвий воситаларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

Марғилон шаҳри. 03 май куни шаҳарда фаолият юритиб келаётган масъулияти чекланган жамият раҳбари Д.А. ИИОга мурожаат қилиб, жамият омборида сақланаётган нархи 34.800.000 сўмлик 116 қоп “Аммофос” минерал ўғити ва нарҳи 21.600.000 сўмлик 72 литр “BI-58” номли кимёвий воситаларни номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.А., Қ.И. ва А.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech