11 Апрел 2020 йил
450
Марғилонда фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. Кичик кўчада яшовчи Қ.Х. таниши И.И.ни ишончига кириб, Хитой Халқ Республикасидан дастгоҳлар олиб келиб беришини айтиб алдаб, уни 55.250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.О.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати