16 Апрел 2020 йил 368

Марғилонда “Damas” пиёдани уриб юборди

Марғилон шаҳри. 15 март куни  Ю.Х. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинани Б.Марғилоний кўчасида бошқариб кетаётиб пиёда М.С.ни уриб юбориши оқибатида М.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech