16 Май 2020 йил
552
Марғилонда “Cobalt” пиёдани уриб юборди
Марғилон шаҳри. 08 май куни М.М. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани Ипак йўли кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда вояга етмаган М.А.ни уриб юбориш оқибатида М.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати