2 Июл 2021 йил 350

Марғилон шаҳридаги ўқув марказида аёлнинг уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳри. 31 май куни С.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Ўрдатаги МФЙ ҳудудида Мисгарлик кўчасида жойлашган ўқув марказининг ошхонасидаги стол устида қаросиз қолдирилган нарҳи 2.000.000 сўмлик “Samsung A-21” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.У. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech