Марғилон шаҳри. 08 май куни Наврўз МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари қуфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган “Gentra” русумли автомашинаси салонидан 5.300 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган П.С. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: