15 Июн 2020 йил
331
Марғилон шаҳрида велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқарони “Lasetti” русумли автомашина ҳайдовчиси уриб юборди
Марғилон шаҳри. 12 июнь куни фуқаро А.Э. бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашинасини У.Носир кўчасида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томондан велосипедда ҳаракатланиб келаётган У.Э.ни уриб юбориши оқибатида У.Э тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати