Марғилон шаҳрида велосипед ўғриси қўлга тушди
Марғилон шаҳри. 26 май куни фуқаро Т.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган автошоҳбекатда қаровсиз қолдирилган ўзига қарашли нархи 1.700.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати