17 Август 2020 йил
428
Марғилон шаҳрида “Ваз-2103” ва “Damas” автомашиналари тўқнашди
Марғилон шаҳри. 2020 йил 10 август куни фуқаро А.И. бошқарувидаги "Ваз-2103" русумли автомашинасини Ал-Фарғоний ва Б.Марғилоний кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб кетаётиб, А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасига урилиши оқибатида “Damas” автомашинасида бўлган йўловчи Қ.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати