Марғилон шаҳрида “Ваз-21011” русумли автомашинани сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг январь ойида А.А. таниши М.О.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Ваз-21011” русумли автомашинасини 17.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 13.500.000 сўм миқдоридаги пулларни бериб, қолган пулларни бир ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати