1 Август 2020 йил 595

Марғилон шаҳрида “ВАЗ 2101” русумли автомашинани олиб қочган шахс вояга етмаган фуқарони умрига зомин бўлди

Марғилон шахри. 31 июль куни фуқаро С.О. Б.Марғилоний кўчасида эшиклари қулфлаб беркитилмаган калити билан қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли “ВАЗ 2101” русумли  автомашинасини олиб қочиб, Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.А. ва  Т.А.ларни уриб юбориши оқибатида вояга етмаган Р.А. ва Т.А.лар тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган. Шифохонада Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан жиноят кодексида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум этиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши қонунда кўзда тутилган.

Фарғона вилоят ИИБ фуқароларни хушёрликка чақириб қолади.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech