Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 07 июль куни Тўралар кўчасида яшовчи фуқаро Х.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 05 май куни номаълум шахс ишончига кириб, нарҳи 1.500.000 сўмлик “МИ нот 8” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб, олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати