27 Март 2021 йил 319

Марғилон шаҳрида уяли телефон аппарати алдов йўли билан қўлга киритилди

Марғилон шаҳри. 22 март куни О.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 24 февраль куни номаълум шахс ишончига кириб, Қашқар МФЙда жойлашган буюм бозорида сотмоқчи бўлган “Red Мi-6” русумли уяли телефон аппаратини 1.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, аммакисига кўрсатиб сўнг пулларини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Х.М. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан
маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборт хизмати 

Text to speech