9 Сентябр 2020 йил 476

Марғилон шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 05 сентябрь куни Ипак йўли МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 сентябрь куни соат 13:00 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафидан умумий нархи 35.000.000 сўмлик аёллар тилла-тақинчоқлари ва 150.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech