18 Март 2021 йил 451

Марғилон шаҳрида тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилиб, 4.700.000 сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритди

Марғилон шаҳар. 2020 йилнинг февраль ойида Ш.К. таниши Н.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, 4.700.000 сўм пуллар эвазига қизини тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, пулларини олиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech