19 Июл 2021 йил
307
Марғилон шаҳрида танишига тикув машиналари олиб келишни ваъда қилиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 2021 йилнинг март ойида Я.С. таниши С.З. исмли аёлнинг ишончига кириб, тикув машиналари олиб келиб беришни айтиб, 25.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳари ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати