17 Ноябр 2020 йил 366

Марғилон шаҳрида талончилар қамоққа олинди

Марғилон шаҳри.12 ноябрь куни соат 22:30 ларда фуқаро Р.А. С.А., М.А. ва И.Ж.лар бир гуруҳ бўлишиб, Зийнат кўчасида “Сobalt” русумли автомашинасида ўтирган К.Ў.ни олдига келишиб, қўлида бўлган нархи 2.200.000 сўмлик “Red Mi Note 9” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech