26 Октябр 2020 йил 362

Марғилон шаҳрида талончи қўлга олинди

Марғилон шаҳри. 22 октябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс бошқарувида бўлган оқ рангли “Nexia” русумли рақамсиз автомашинада Наврўз МФЙ ҳудудида пиёда ҳаракатланиб бораётган вақтида ёнига келиб тўхтаб, қўлида бўлган нархи 800.000 сўмлик “Red Mi-5” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Х.Э. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлариолиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech