Марғилон шаҳрида “Spark” русумли автомашинани алдов йўли билан қўлга киритиб, сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг январь ойида Ж.О. таниши А.Ш.нинг ишончига кириб, нархи 7.500 АҚШ доллари бўлган “Spark” русумли автомашинани вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати