12 Март 2021 йил 335

Марғилон шаҳрида “Spark” русумли автомашинадаги уч нафар талончи қўлга олинди

Марғилон шаҳар. 6 март куни шу куни С.Х. ўзига таниш бўлган Н.А. ҳамда Н.И.лар билан бирга Бахтиёрлик кўчасида ўзига тегишли бўлган “Matiz”  русумли автомашинасида ўтиришган вақтида, олдиларига давлат рақами ечиб олинган оқ рангли, “Spark” русумли автомашина тўхтаб, ичидан уларга олдиндан таниш бўлмаган  3 нафар номаълум шахслар тушиб улар ўтирган “Matiz” русумли автомашина олдига келиб, автомашина салонида бўлган С.Х, Н.А. ва Н.И.ларни  туширишиб, уларга тегишли бўлган нархи 1.900.000 сўмлик “Redmi 8”, нархи 300 АҚШ доллари бўлган “HUАWYI 8” ва нархи 1.500.000 сўм бўлган  “Redmi not 7” русимли телефон аппаратларини қўлларидан очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.Ў., М.А. ва  Б.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech