9 Июл 2020 йил 336

Марғилон шаҳрида “Spark” русумли автомашина салонидан 4.300.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қамоққа олинди

Марғилон шаҳри. 05 июль куни Тошкент кўчасида яшовчи В.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирган “Spark” русумли автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина салонида бўлган 4.300.000 сўм миқдордаги пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А. ва А.А. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

       

Text to speech