27 Август 2020 йил 536

Марғилон шаҳрида “Сobalt” ва “Spark” автомашиналари тўқнашди.Қурбонлар бор

Марғилон шаҳри. 26 август куни фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинасини Ҳиёбон кўчасида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Ш. бошқарувидаги “Spark” русумли  автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида "Сobalt" автомашина ҳайдовчиси Р.А. ҳодиса жойида ва йўловчи Ғ.М. шифохонада вафот этган.

Шунингдек, "Spark" автомашина ҳайдовчиси Ш.А. йўловчилар М.Х. ҳамда О.А.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл қоидаси - умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.

                  
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech