11 Декабр 2020 йил 521

Марғилон шаҳрида савдо мажмуасида ўғирлик жинояти содир қилган шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳри. 08 декабрь куни фуқаро О.К. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Қумтепа МФЙ ҳудудида жойлашган савдо мажмуасидаги савдо дўконидаги  раста устида қаровсиз қолдирилган нархи 550 АҚШ долларли “Samsung S10” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлдаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech