5 Март 2021 йил 454

Марғилон шаҳрида пробация гуруҳи инспекторига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 01 март куни Марғилон шаҳар ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турувчи Х.Б исмли шахс Марғилон шаҳар ички ишлар органлари пробация гуруҳи инспектори Б.И.га мурожаат қилиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро Х.Б.га ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, пора таклиф қилишда давом этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Марғилон шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Б. Марғилон шаҳар ички ишлар органлари пробация гуруҳи инспектори Б.И.га хизмат хонасида 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Марғилон шаҳар прокуратурасига юборилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech