Марғилон шаҳрида пластик картасини янгисига алмаштиришга ёрдам беришини айтиб, ҳисобида бўлган маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри.2021 йилнинг январь ойида Т.А. К.С.нинг ишончига кириб, номида бўлган тегишли банк томонидан берилган пластик картасини янги “Humo” пластик картасига алмаштиришга ёрдам беришини айтиб, пластик картасига уланиб олиб, ҳисобида бўлган 2.400.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан бошқа пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мол мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишига замин яратиши мумкин Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати