Марғилон шаҳрида овсин пул ва тилла-тақинчоқларни ўғирлади
Марғилон шаҳри. 3 июнь куни А.Яссавий МФЙ ҳудудида яшовчи М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги шкафдан 150 АҚШ доллар, 3.230.000 сўм ва нарҳи 8.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқлар солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳари ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи М.А.ни ўзи билан бирга яшовчи овсини О.А. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб далилий ашё билан ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати