3 Октябр 2020 йил 534

Марғилон шаҳрида “Nexia” автомашина салонидан “Samsung S-8” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Марғилон шаҳри. 22 сентябрь куни М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 10:00 ларда номаълум шахс А.Яссавий кўчасида жойлашган қурилиш моллари савдо дўкони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирилган “Nexia” русумли автомашинасини салонидан нархи 1.400.000 сўмлик “Samsung S-8” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида, ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech