12 Июн 2020 йил 741

Марғилон шаҳрида “Matiz” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Марғилон шаҳри.09 июнь куни Ю.Ш. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Мустақиллик кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган У.М.ни уриб юбориши оқибатида У.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech