Марғилон шаҳрида “Matiz”, “Nexia”, “Lada” автомашиналарини сотиб олиб, пулларини тўлиқ бермай алдаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг май ойида фуқаро М.Н. таниши Х.М.нинг ишончига кириб, нархи 6.700 АҚШ доллари бўлган 2 дона “Matiz” русумли, нархи 4.600 АҚШ доллари бўлган “Nexia” русумли ва нархи 9.800 АҚШ доллари бўлган “Lada” русумли автомашиналарни сотиб олишга келишиб, 6.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бериб, қолган пулларни бир ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжиларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати