28 Октябр 2020 йил
640
Марғилон шаҳрида “Matiz” автомашина ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этди
Марғилон шаҳри. 26 октябрь куни фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини Янгиҳаёт кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Қ.Б.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда Қ.Б. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати