3 Апрел 2021 йил 674

Марғилон шаҳрида калити билан қолдирилган “Spark” русумли автомашина олиб қочилди

Марғилон шаҳри. 01 апрель куни фуқаро А.О. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Серқуёш кўчасида маҳалладоши К.А.нинг яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилган, “Spark” русумли автомашинасини осонлик билан эгаллаб, олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Вилоят ИИБ "102" қисқа рақамига келиб тушган хабар асосида олиб борилган қидирув тадбирлари давомида “Spark” автомашинаси ва уни олиб қочган шахс Фарғона шаҳрининг Бешбола МФЙ ҳудудида тўҳтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Шу ўринда фуқароларимиздан ўз автомашиналарини қаровсиз қолдирмасликларни сўраб қоламиз. Акс ҳолда юқоридаги каби нохуш ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Жиноят кодексининг 267-моддасида транспорт воситасини олиб қочган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Text to speech