Марғилонда ижарага олинган қурилиш материалларини қайтариб бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 06 сентябрь куни фуқаро Қ.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 30 август куни номаълум шахс ишончига кириб, вақтинча фойдаланиш учун ижара ҳақини тўлаш шарти билан нархи 4.500.000 сўмлик 11 метрлик бетон қуйиш қолип ва қиймати 835.000 сўмлик қорақоғоз қурилиш материалларини олиб, ижара ҳақи ва қорақоғоз пулини 10 кун муддатда беришлигини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан қолип ва қорақоғозларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати