25 Июн 2021 йил 402

Марғилон шаҳрида интернет ижтимоий тармоғи орқали скутер сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди

Марғилон шаҳри. 05 июнь куни М.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 15 январь куни номаълум шахс ишончига кириб, интернет ижтимоий тармоғидаги “OLX.uz” сайти орқали скутерни 350 АҚШ доллари эвазига сотишини, ўзини Марғилон шаҳрида яшашлигини ва пулларни пластик картаси ҳисобига ўтказиб беришини айтиб, ишончини суистеъмол қилиш йўли билан пулларни қабул қилиб олиб, скутерни юбормасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech