5 Май 2021 йил
386
Марғилон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
04 май куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати