6 Ноябр 2020 йил 334

Марғилон шаҳрида қидирувдаги аёл қўлга олинди

05 ноябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1 қисми (ўғирлик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ж.Г. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech