21 Сентябр 2020 йил 367

Марғилон шаҳрида хонадонида “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган ҳамда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Марғилон шаҳар. 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қашқар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Р.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги ҳамда яшаш хонадонининг сахнаси девори тагида “марихуана” моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддасининг 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш ва етиштириш қонунга хилофлиги ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech