Марғилон шаҳрида хонадондан 1.000 АҚШ доллари, “Telefunken” номли телевизор ва скутер ўғирлаган шахс фош бўлди
Марғилон шаҳри.2020 йилнинг 27 декабрь куни Тошлоқ-тепа МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 декабрь кунидан 27 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги бўлган 500 АҚШ долларилик “Telefunken” номли телевизори ва 1.000 АҚШ доллари, ҳамда қўшни хонадаги 100 АҚШ долларлик скутерини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Х содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати