17 Ноябр 2020 йил 340

Марғилон шаҳрида хонадонда турган автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс аниқланди

Марғилон шаҳри. 29 октябрь куни Шолдирма МФЙ ҳудуддида яшовчи фуқаро Н.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 октябрь кунидан 29 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган “Nexia-3” русумли автомашинаси салонидан 1.400.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech