7 Ноябр 2020 йил 731

Марғилон шаҳрида “Gentra” автомашинасини олиб қочган шахслар қамоққа олинди

Марғилон шаҳри. 09 октябрь куни Ёвқочар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 октябрь куни соат 10:00 ларда номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирган “Gentra” русумли  автомашинасини олиб қочганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Қ., М.А., ва Т.Ш. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech